Европанинг етакчи AVIAV TM (Cofrance SARL) авиаброкери ўзининг қуйидаги хизматларини таклиф этади:
  • самолёт ва вертолётларнинг ижараси,
  • исталган йўналишларда чартер рейсларини ташкил қилиш,
  • ҳаво кемаларини сотиб олиш, қуриш ва тюнинг қилиш.
Компаниянинг бош идораси Ниццада жойлашган, шу билан бирга Европа, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ваколатхоналаримиз мавжуд. AVIAV TM (Cofrance SARL) барча қитъалардаги аэропортлар билан ҳамкорлик қилади, хусусий самолётларнинг дунё базасидан фойдаланиш имкониятига эга. AVIAV TM (Cofrance SARL) авиаброкери ўз мижозлари учун ҳаво кемаларини онлайн тарзда банд қилиш учун қулай хизматни шакллантирган. Компаниянинг асосий саҳифасида хусусий самолёт ёки вертолёт, ўз хоҳишингизга қараб  қўшимча хизматларни буюртма қилиш, электрон шартномани тузиш ва рейснинг тўловани амалга ошириш имконияти мавжуд. Жараён 15 дақиқадан кам вақтни олади, компаниянинг менеджери эса кеча-кундуз алоқада бўлади.

Фаолиятнинг кенг дораси

Франция ва Монакода биз қуйидаги хизматларни кўрсатамиз:
  • танланган аэропортлардан дунёнинг исталган нуқтасигача тўғридан-тўғри авиарейслар,
  • шаҳарлар орасида вертолёт таксилари,
  • танишув учун ҳаво экскурсиялари,
  • юк авиаташувлари,
  • тиббий авиарейслар,
  • вертолётни яхта, уй томи, тоғларда қўндириш,
  • осмонда байрам тадбирларини ўтказиш,
  • ҳаво кемаларини тюнинг қилиш (яъни такомиллаштириш),
  • самолёт ва вертолётларни сотиш,
  • ҳаво кемаларини “нолдан” қуриш.
  AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси ишлашининг ўзига хос хусусияти бўлиб хизматларнинг “фойдаланишга тайёр” ҳолда кўрсатилишидир. Бу шуни англатадики, биз жараённи бошидан токи охиригача ташкил қилишни ўз зиммамизга оламиз, шу билан бирга юзага келган муаммоларни ҳам ҳал қиламиз. Мижознинг ўнлаб турли компанияларга, ўз вақти ва маблағларини йўқотган ҳолда, мурожаат қилишига зарурат туғилмайди. Агар гап самолётни харид қилиш ҳақида кетса, биз ҳар бир босқичда, муайян масалаларни ҳал қилувчи зарур мутахассисларни топамиз. Бир марталик учишни буюртма қила туриб, саёҳатчи “Кофранс” нинг ходимига қуйидагиларни топшириши мумкин– аэропортгача автомобилда трансферни ташкил қилиш,– виза ва тиббий суғурталарни расмийлаштириш,– меҳмонхоналарни банд қилиш,– ресторандан бортга тушликнинг етказилиши,– бизнес ҳамроҳлик,– етиб бориш шаҳрида консьерж хизмати ва бошқалар.

AVIAV TM (Cofrance SARL) билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликлари

 
  1. Ишбилармон авиация бозорида 15 йиллик фаолият.
  2. 2017 йилда Европада тиббий ташишлар бўйича етакчи.
  3. Нуфузли авиация бизнес иттифоқлари: EBAA (European Business Aviation Association),NBAA (National Business Aviation Association) ва етакчи Avinode  чартер тармоғи аъзоси.
  4. Замонавий онлайн хизматлар: самолётни атиги 15 дақиқада ижарага олиш.
  5. Ўз штатида авиация ва божхона ҳуқуқшунослари: исталган битимнинг ҳуқуқий тозалиги кафилллиги, шаффоф молиявий ҳисоботлар.
  6. Исталган, шу жумладан, кам учрайдиган ва мураккаб йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри авиарейсларни ташкил қилиш.
  7. Зарурат туғилганда мослаштирилган йўналишлар (самолет + вертолет, вертолет + яхта).
  8. Мижозларга хушмуомала ёндашув, сир сақлашнинг юз фоизлик кафолати.
  9. Рус ва асосий европа тилларида эркин равишда сўзлашамиз.
  10. Авиаброкер хусусий рейсларга ўз устамасини қўймайди, уларни авиакомпания ёки эгасининг нархи бўйича таклиф этади.
Самолёт ёки вертолётда хусусий учиш – бу ҳар доимо:
  • юқори даражадаги қулайлик,
  • керакли шаҳарга тўғридан-тўғри саёҳат,
  • етиб келишнинг аниқлиги,
  • қўйилган масалаларни оператив тарзда ҳал қилиш имконияти,
  • атрофдагиларнинг кўз ўнгидаги нуфуз ва ҳурмат.
AVIAV TM (Cofrance SARL) Сизнинг ишончли ҳамкорингизга айланади, ишбилармон авиацияси оламини тушунарли ва ҳаммбоп қилади, янги муваффақиятларга эришиш ва етиб бўлмас чўққиларга кўтарилишга ёрдам беради.

Мижозларимизнинг баҳолари

 Азизлар, биз сизларни яхши кўрамиз! Францияда биз фақатгина сиз биланмиз! Сизларга омад ва янги ютуқларни тилаймиз!Сизнинг Роман ва ИНВ, Тошкент. “Кофранс САРЛ” компаниясидан Питердан Парижга тўй учун учишни буюртма қилгандик. Рейсни ташкил қилиш ажойиб: ҳаммаси ўз қақтида, бирор жойда кутиш бир дақиқа ҳам кутиш ҳам керак эмас, ҳаттоки бизга совғалар ҳам беришди. Ҳаммаси ёқимли эди, ташаккур.Арсен ва Николь, Санкт-Петербург. Биз ҳозирда хусусий самолётни буюртма қилишга тайёр эмасмиз, аммо AVIAV TM (Cofrance SARL) дан Ницца ва Монако бўйича вертолет экскурсияси жуда ҳам ёқди!! Кейинги сафар янада узоқроққа учишга умид билдириб қоламиз!!!Анна, Елена, Екатерина, Саратов, Москва. AVIAV TM  туфайли Франциядаги ишбилармон авиацияси юқори чўққида. Ундан қандай фойдаланишни билсангиз ва бу учун маблағга эга бўлсангиз у бизнесни ривожлантириш учун ажойиб имкониятдир. Бу ерда мени ярим сўздан тушуниб олишларидан хурсандман. Ҳар қандай дабдаба ва расмиятчиликларсиз – фақатгина ижобий кайфият ва қўйилган масалаларни оператив тарзда ҳал қилиш. Раҳмат, сизлар билан ҳамкорлик қилиш жуда қулай.Армен, Женева.